Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШЛИК САНОАТЧИЛАРГА ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

ФОРИШЛИК САНОАТЧИЛАРГА ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

31 март 2023 йил
175
0

Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Эгизбулоқ” маҳалласида фаолият юритаётган базальт корхонаси ишчи-хизматчилари иштирокида 2023 йил 30 апрел куни мамлакатимизда ўтказиладиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум тарғиботига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбирида сўзга чиққан Фориш туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бегзод Туропов ва туман ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Музаффар Шодмоновлар Конституция лойиҳасида инсон ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари, белгиланаётган янги нормалар тўғрисида гапириб ўтди.
"Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники" шиори остида тарғибот тадбирида барча иштирокчилар ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда умумхалқ Референдумида фаол иштирок этишга чақирилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар