Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯГА БАҒИШЛАНГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯГА БАҒИШЛАНГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

29 март 2023 йил
134
0

Фориш тумани, 3-сектор ҳудудидаги “Эгизбулоқ” маҳалласида жойлашган 15-умумталим мактабида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишлаб “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбирида Фориш туман Адлия бўлими бошлиғи Ойбек Йўлдошев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Музаффар Қозоқовлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституцияси, унга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида батафсил сўз юритдилар. Шунингдек, конституциявий ислоҳотларда “Инсон – жамият – давлат” деган тамойил илгари сурилгани, мамлакатимизда инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ҳар нарсадан устун эканлигини ҳам қайд этиб ўтишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар