ФОРИШ ТУМАНИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Оқтом” маҳалласида жойлашган 16-умумтаълим мактабида 2023 йил 30 апрел куни мамлакатимизда ўтказиладиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум тарғиботига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбирида сўзга чиққан туман иқтисодиёт бўлими етакчи мутахассиси, тарғибот гуруҳи аъзоси Шароф Ўнғалов Конституция лойиҳасида инсон ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари, белгиланаётган янги нормалар тўғрисида гапириб ўтди.
"Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники" шиори остида тарғибот тадбирида барча иштирокчилар ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда умумхалқ Референдумида фаол иштирок этишга чақирилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)