ФОРИШ ТУМАНИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Оқтепа” маҳалласида жойлашган 6-умумтаълим мактабида 2023 йил 30 апрель куни мамлакатимизда ўтказиладиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум тарғиботига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбирида сўзга чиққан туман Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Собир Ваққосов янги Конституция лойиҳасида инсон ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари, белгиланаётган янги нормалар тўғрисида гапириб ўтди.
«Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбирида барча иштирокчилар ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда умумхалқ Референдумида фаол иштирок этишга чақирилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)