Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Сарвар Исроиловнинг Фориш туман халқига МУРОЖААТИ

Сарвар Исроиловнинг Фориш туман халқига МУРОЖААТИ

24 июль 2024 йил
112
0

Фориш туманидаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича Сайхунобод ва Уйчи тажрибаларини жорий қилиш юзасидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Сарвар Исроиловнинг Фориш туман халқига

МУРОЖААТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2024-йил 14-март куни Сайҳунобод туманига ташрифи давомида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали “Сайҳунобод тажрибаси” асосида аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида бир қатор вазифалар белгиланган.

Тумандаги 25 та маҳаллада 17 минг 108 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 97,1 минг аҳоли истиқомат қилади.

Шундан, иқтисодий фаол аҳоли 39 минг 826 нафарни, ишсизлар 3 135 нафарни (меҳнат бозорига янги кириб келадиган 1350 нафар фуқаролар), мигрантлар 904 нафарни ташкил этади.

Маҳаллаларни 2 таси саноат, 6 таси савдо ва хизмат кўрсатиш, 17 тасини қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.

I. Сайхунобод ва Уйчи тажрибаси бўйича 2024 йил II-ярим йилликда амалга ошириладиган асосий вазифалар:

1) туманда 3 441 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Хусусан, инвестиция лойиҳалари ҳисобига 775 нафар, хизмат кўрсатиш соҳасида 1 024 нафар, қишлоқ хўжалигида 1 340 нафар, қурилишда 302 нафар.

2) жами 2 403 нафар аҳоли бизнесга жалб қилинади.

Хусусан, 1 минг 722 нафар ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига, 82 нафар ЯТТ, 124 нафар юридик ва 475 нафар деҳқон хўжаликлари ҳисобига.

3) ҳар бир маҳаллада камида 20 тадан (жами 500 та) микролойиҳалар амалга оширилиб, 1 035 нафардан зиёд аҳоли бандлиги таъминланади.

4) аҳоли ва тадбиркорларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 12,7 млрд сўм, “Бизнесни ривожлантириш банки” (ПҚ-306-сонли қарор асосида) кредитлари 9,6 млрд сўм, “Бизнесга биринчи қадам” 12,1 млрд сўм кредитлар ажратилади.

5) тижорат банклари томонидан ўз мижозлари билан 18 та учрашувлар ташкил этиб, 126 та қўшимча иш ўринлари яратиш режалаштирилди.

6) норасмий фаолият юритаётган тадбиркорларни расмийлаштириш ҳисобига 529 та ўзини ўзи банд қилган шахслар, 34 та ЯТТ ва 205 та деҳқон хўжаликлари рўйхатдан ўтказилади.

7) тумандаги 1 та бўш турган объектлар ва 100 та (2,0 га) ноқишлоқ ер майдонларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилади.

8) касбга тайёрлаш марказлари орқали 282 нафар ишсиз фуқаролар, шу жумладан 15 нафар мигрантлар даромадли соҳалар бўйича касб-ҳунарга ўқитилиб, бандлиги таъминланади.

II. Фориш туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича қуйидаги заҳира ва имкониятлар ишга солинади:

 б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги ПҚ-146-сонли қарорига асосан ер фонди тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўзгартирилган ер участкаларида йўл бўйи хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш ва Саноатда фойдаланиш.
Бундан, туманда 100 га яқин йўл бўйи хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади ҳамда 200 та иш ўринлари яратилади.

III. Сайхунобод ва Уйчи тажрибаси асосида юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида жорий йил якуни билан 8304 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, 4740 нафар аҳоли бизнесга жалб қилинади, 7 та маҳалла “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантирилади, камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11,5 фоизга, ишсизлик 7,9 фоиздан 6,8 фоизга камайтирилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар