ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-31-сонли қарорига мувофиқ маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари лавозимлари жорий этилиб, улар томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қамбағилликни қисқартириш масалалари бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, ҳоким ёрдамчилари тайинланган маҳаллаларда иш фаолияти олиб борилмоқда.
Мазкур қарорнинг тегишли бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ҳар ойда бир маротаба маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолияти натижадорлигини ўрганиб бориш ва ўрганиш натижалари бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритиб бориш вазифаси белгиланган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фориш туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан жорий йилнинг январ ойида Дўстлик ҳамда Ўхум маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида, мазкур маҳаллаларда янги тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, мавжуд тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолининг бандлигини таъминлаш ишларига асосий эътибор қаратилди.
Жумладан, Дўстлик маҳалласи ҳоким ёрдамчиси В.Шавқиев томонидан берилган тавсияномаларига асосан 2023 йилда 41 нафар аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 835 млн. сўм имтиёзли кредитлар боғдорчилик, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишларда ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланган. Маҳалладаги касб-ҳунарга эга бўлмаган, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 34 нафар ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар касб-ҳунарга ўқитилган ва бугунги кунда уларнинг 4 нафари ўз иш фаолиятини бошлаган. Шунингдек, кам таъминланган, ишсиз фуқароларнинг 1 нафарига давлат томонидан бериладиган субсидиялар асосида асбоб-ускуналар берилган.
Ўхум маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Ф.Шомуродов томонидан берилган тавсияномаларига асосан 27 нафар аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 875 млн. сўм имтиёзли кредитлар берилиб, шундан боғдорчилик, хизмат кўрсатиш, хунармандчилик ва бошқа йўналишларда 32 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланган. Маҳалладаги касб-ҳунарга эга бўлмаган, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар ва ёшларнинг 12 нафари касб-ҳунарга ўқитилган бўлиб, кам таъминланган, ишсиз фуқаро Н.Эргашевага тикув машинкаси давлат томонидан бериладиган субсидиялар асосида берилиб, бандлиги таъминланган.
Мазкур маҳаллаларда аҳолига берилган ушбу имтиёзли кредитлар ва субсидиялар мақсадли ишлатилаётганлигини танлов асосида жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш давомида Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Акабоев томонидан боғдорчилик йўналишида 24 млн сўм имтиёзли кредит эвазига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлагани ва 2 нафар ишсиз фуқарони иш билан таъминланганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Ўхум маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Исаев томонидан иссиқхона ташкил этиш йўналишида берилган 32 млн 500 минг сўм имтиёзли кредит хисобига иссиқхона қуриб, ҳозирги кунда кўчат экиш ишлари бошланганлиги ва 3 нафар ишсиз оила аъзолари иш билан банд қилинганли маълум бўлди.
Шу билан бирга ўрганиш давомида мазкур маҳаллалар ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти давомида “Йўл харитаси”да белгиланган айрим чора-тадбирлар амалга оширилмай қолган холатлари маълум бўлди. Жумладан,
Дўстлик маҳалласи ҳоким ёрдамчисининг “Йўл харитаси”га киритилган “Туризм” йўналиши бўйича 20 та лойихалар ишга туширилиши режалаштирилган бўлсада, танланган ерларни қишлоқ хўжалиги ерлари хисобидан чиқариб, электрон савдога чиқариш масалалари ҳал этилмасдан қолган. Оқибатда камида 20 та иш ўринлари яратилмай қолган.
Шунингдек, Ўхум маҳалласи ҳоким ёрдамчисининг “Йўл харитаси”га киритилган тадбиркор Р.Гулмуродовнинг лойихаси асосида тўйхона қуриш ва 5 та ишчи ўрин яратиш мақсадида танланган ер майдони, электрон аукцион савдога кечикиб чиқарилганлиги натижасида, лойиха ишга тушмасдан қолган. Оқибатда 5 та ишчи ўрин яратилмасдан қолган.
Ўрганиш якуни билан мазкур маҳаллалар ҳоким ёрдамчиларига тегишли тавсиялар берилди.
Аброр СОРАБЕКОВ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фориш туманидаги Халқ қабулхонаси
етакчи мутахассиси.