ФОРИШ ТУМАНИДА “ҚИЗЛАРЖОН” КЛУБИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ ВА САРДОРЛАРИ САЙЛАНДИ
Ҳозирги кунда Фориш туманида 95 321 нафар аҳоли бўлиб, шундан 46 912 нафари ҳотин-қизлардир. Шундан 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар сони 20 727 нафарни ташкил этади. Тумандаги барча корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида “Қизларжон” клуби ташкил этилди ва сардорлари сайланди.
Қизларжон клубининг таркиби корхона, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарияти ҳамда маҳалла фаолларининг қўллаб-қувватлаши асосида шаклланади.
Қизларжон клубини ташкил этишнинг асосий мақсади хотин-қизларни узлуксиз таълимга тўлиқ қамраб олиш, хотин-қизларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорли хотин-қизлар сафини кенгайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, меҳнат билан банд бўлмаган, айрим сабабларга кўра, фаоллигини намоён эта олмаётган хотин-қизларнинг орзу интилишларига кўмак бериш, жамиятда ўз ўрнини топиши мақсад қилиб олинган.
Сабоҳат ҚЎНАРОВА,
туман оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси.