КУН.УЗ САЙТИДА БЕРИЛГАН “АЛАМДАГИ АМАЛДОРЛАР ЁХУД ФОРИШЧА ТАЪҚИБ” ВИДЕОЛАВҲАЛАР ЮЗАСИДАН РАДДИЯ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 30-31 январ кунлари Жиззах вилоятига, хусусан Фориш туманига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда Жиззах вилоятининг барча шахар ва туманлар марказларини замонавий архитектура қиёфасини яратиш, кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб бориш топшириғи берилган бўлиб, ушбу йиғилиш баёнининг 16-бандига асосан 2019 йил мобайнида Фориш туманининг марказий Амир Темур кўчасида (эски Х.Эсанкулов) жумладан ўтган асрнинг 50-60 йиллари лой гўвалакдан қурилган эски бинолар ўрнида катта ҳажмда бунёдкорлик ишлари амалга оширилган.
Фориш туман марказининг янгидан ишлаб чиқилган “Бош режа”сига асосан “Илғор ҳудуд” дастури доирасида Фориш туманининг марказий А.Темур кўчасида бир қанча 50-60 йилларда лой гўвалакдан қурилган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нотурар бинолари, бино эгаларининг ўзлари томонидан Давлат хизматлари маркази орқали берилган аризаларига асосан бузилиб, туман Қурилиш бўлимидан тегишли рухсатномалар олган ҳолда қайта реконструкция қилинган ва шу билан бирга ер майдонлари давлат заҳирасига қайтарилмасдан фуқаролар ва тадбиркорларнинг ўзларида қолдирилган.
Уша пайтлар туман марказининг А.Темур кўчасида жойлашган барча тадбиркорлар билан вилоят ва туман мутасаддилар томонидан йиғилишлар ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг йиғилиш баёни билан таништирилиб, тушунчалар берилган ва шундан сўнг барча тадбиркорлар ўз аризаларига асосан биноларини қайта реконструкция қилган, шунингдек 2019 йилда реконструкция ишлари амалга оширилиш жараёнида хеч бир тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан эътироз ва норозичиликлар бўлмаган.
Шунингдек барча тадбиркорлар томонидан реконструкция қилишда чиққан қурилиш материаллари ўзлари томонидан олиб кетилган ва шу билан бирга биноларини реконструкция қилган барча тадбиркорларга туман ҳокимлиги томонидан текинга, қурилишда фойдаланиладиган махсус техникалар ажратилган яъни, автокран, эксковатор, юкловчи (погрузчик) ва юк ташувчи, янада қулайликлар яратиш мақсадида қурилишда ишлатиладиган қум, шағал, песок маҳсулотлари текинга етказиб берилган, махсус сув ташувчи техникада сув ҳам етказиб берилган.
“Илғор ҳудуд” дастури доирасида 2019 йилда фукаро Б.Чўлиевага тегишли бўлган А.Темур кўчасида жойлашган савдо дўконини фуқаро Б.Чўлиева ва унинг ўғли Инатов Элдор томонидан Давлат хизматлари маркази орқали биносини қайта реконструкция қилиш учун туман Қурилиш бўлимига ариза бериб, тегишли рухсатнома олган ва шундан сўнг реконструкция ишлари бошланган, ўша кезларда Б.Чўлиевага, туман Қурилиш бўлими ходими бўлиб ишлаган Рустам Нормуродов томонидан, рухсатномасига асосан ер майдони қайта ўлчаб берилган.
Шундан сўнг Б.Чўлиева дўкони ёнида жойлашган дўкон эгаси Аброр Нарзиев билан ўзаро келишган ҳолда пулни бир қисмини олган ҳолда ер майдонини сотган. Ушбу ҳолатни фуқаро А.Нарзиев Жиззах вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган тергов жараёнида ҳамда Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида кўрилган ишида ҳам таъкидлаб, гувоҳлик берган.
Шундан сўнг фуқаро А.Нарзиев томонидан ушбу ер майдонидан ўзини биноси билан биргаликда қайта қуриш ишларини олиб бориб янгидан икки қаватли савдо дўконини қуриб битказган ва А.Нарзиев билан суҳбат олиб борилганда, бино қурилиши тугагандан сўнг, савдо дўконини ўзини номига расмийлаштириш мақсадида ўзаро келишган пулни қолган қисмини бериб, тегишли хужжатларни сўраганда фуқаро Б.Чўлиева хужжатларни тақдим этмасдан, ер майдонини қайтариб беришни талаб қилган. Ваҳоланки ўша пайтда А.Нарзиев томонидан 2 қаватли савдо дўкони қуриб бўлинганди.
Фуқаро Барно Казаковага тегишли бўлган савдо дўкони янгидан ишлаб чиқилган “Бош режа” асосида қурилган бўлиб, ушбу дўконни бузилишига Б.Чўлиева ва унинг фарзандларининг ноқонуний турли хил важларига асосан, Кадастр Агентлиги Фориш туман бўлими томонидан Б.Чўлиевага тегишли бўлган дўконнинг хужжатларини тўлиқ ўрганиб чиқмасдан Б.Казаковага тегишли бўлган дўкон буздирилган. Мазкур фукаролик иши буйича бугунги кунда юкори турувчи судга шикоят берилган.
Яъни, Амир Темур (эски Х.Эсонқулов) кўчасида жойлашган фуқаро Б.Чўлиевага тегишли кадастр рақами 13:11:11:01:02:0272-сон билан рўйхатга олинган савдо дўкони 49,14 кв.м. эмас балки 26,5 кв.м. эканлиги аниқланган.
Жумладан Фориш тумани “Боғдон” МФЙ А.Темур кўчасида жойлашган (эскидан Янгиқишлоқ шахарчаси Х.Эсонқулов) кўчасида жойлашган савдо дўкони дастлаб 30.06.1993 йилдаги 468-сонли давлат ордерига асосан фуқаро Тохир Юлдашев томонидан хусусийлаштириб олинган, ушбу давлат ордерига асосан Фориш туман Кадастр бўлими томонидан техник инвентаризация йиғма жилди тузилган ва ушбу йиғма жилдга асосан, савдо дўконининг қурилиш ости ер майдони 5,40 х 4,90 = 26,5 кв.м. ва фойдаланишдаги (ички) майдони 5,0 х 4,0 = 20,0 кв.м. этиб кўрсатилган.
Фориш туман давлат нотариал идораси нотариуси И.Кенжаев томонидан 25.02.2004 йилда 140-сонли реестр билан қайд этилган фуқаролар Т.Юлдашев билан Б.Чўлиева ўртасида имзоланган савдо дўкони олди-сотди шартномасига кўра фуқаро Б.Чўлиева номига Фориш туман Кадастрлар бўлими томонидан 7-сонли “Бинолар, иншоотларнинг кадастр дафтари”да 11.05.2005 йилда №19-сон билан давлат рўйхатига олинган. Бинонинг умумий майдони 26,50 кв.м, фойдали майдони 20,0 кв.м, 17172352350000120020 кадастр рақами берилиб, бинонинг 26,50 кв.м, қурилиш ости майдони давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ушбу кўчмас мулк объекти Фориш туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонасида бино иншоотнинг умумий майдони 49,14 кв.м, фойдали майдони 40,50 кв.м, кўрсатилган савдо дўкони фуқаро Б.Чўлиева номига 11.05.2009 йилда такроран кадастр хужжати тайёрланиб, Фориш туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси бошлиғи Н.Қаршиев ва корхона бош муҳандиси Б.Махаровлар томонидан кадастр хужжатлари расмийлаштирилиб давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Жиззах вилояти прокуратурасининг топшириғига асосан 22.04.2024 йил ва 07.05.2024 йил кунлари Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан кадастр муҳандислари Ж.Бобоев ҳамда О.Нортоевлар иштирокида Жиззах вилоят бошқармаси Фориш туман филиали архив хужжатлари асосида фуқаро Б.Чўлиевага тегишли бўлган савдо дўкони хужжатлари ўрганилиб тегишли хулосага келинган.
Фориш туман кадастр филиали рўйхатга олувчи мутахассиси Б.Махаров фуқаро Б.Чўлиевага тегишли савдо дўконининг ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказишда Фориш туман давлат нотариал идорасида 25.02.2004 йилда 140-сон билан қайд этилган олди-сотди шартномани асос қилиб олган. Шартномада савдо дўконининг умумий майдони 26,50 кв.м, этиб кўрсатилган бўлсада 49,14 кв.м, майдони яъни 22,64 кв.м, ортиқча эгалланган майдони давлат рўйхатидан ўтказилган.
Фуқаро Б.Чўлиевага тегишли савдо дўконнинг 22,64 кв.м, ортиқча ер майдонига бўлган ҳуқуқ 2012 йил 13-август санасида №260-сон билан рўйхатдан ўтказилиши, Ўзбекистон Республикасида “Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 736-сонли йўриқномасининг 1-иловаси 13-банди талабига зид равишда амалга оширилган.
Кадастр хужжатларини расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори 1-иловаси, 3-боб, 18-20 бандларида Кадастр маълумотлари асл хужжатлар ёки давлат органларининг қарорларининг, шартномаларнинг (олди-сотди, ҳадя қилиш, алмаштириш, ижарага олиш, рента ва бошқалар) бино ва иншоотлар лойиҳа смета хужжатларининг, илгари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг тегишли равишда расмийлаштирилган нусхалари асосида тузилиши, шунингдек кадастр дафтаридаги ёзувларни тузатишга ёки тўлдиришга йўл қўйилмайди. Агар кадастр дафтарига ёзилган маълумотларни ўзгартириш ёки тўлдириш зарурияти пайдо бўлса, у ҳолда илгариги ёзувлар бекор қилинади ва объект тўғрисидаги янги маълумотлар билан айнан шу кадастр рақами остида тўлдирилади деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг (2021 йилгача бўлган таҳрир) 23-моддасида, ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилиши, ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шахри, туманлар, шахарлар ҳокимлари томонидан қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилган бўлсада, Фориш туман “Ермулккадастр” ДУК бошлиғи Н.Қаршиев ва бош муҳандиси Б.Махаровлар томонидан 13.08.2012 йилда фуқаро Б.Чўлиеванинг мазкур савдо дўконига такроран кадастр хужжати тайёрлаб, ўзбошимчалик билан эгаллаб қурилган 22,64 кв.м. қурилмани қўшиб, жами 49,14 кв.м. қилиб хеч қандай хужжатларсиз ассосиз равишда кадастр хужжатини ўзгартириб, №260-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Бундан ташқари фуқаро Б.Чўлиева А.Темур (эски Х.Эсонқулов) кўчасида жойлашган 49,14 кв.м. бўлган ер майдонига кадастр хужжатларини расмийлаштириб, хусусийлаштириш мажбуриятини юклаш ҳақида Кадастрлар палатаси Фориш филиали ва туман Уй-жой қурилиш коммунал бўлими мансабдорларининг ҳатти-харакатидан норози бўлиб, Жиззах туманлараро маъмурий судига даъво ариза киритиб 26.12.2023 йил куни 5-1301-2302/611-сонли ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг 13.02.2024 йилдаги қарори билан фуқаро Б.Чўлиеванинг А.Темур (эски Х.Эсонқулов) кўчасида жойлашган 49,14 кв.м. бўлган ер майдонига кадастр хужжатларини расмийлаштириб, хусусийлаштириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги аризаси Жиззах туманлараро маъмурий суди томонидан қаноатлантиришдан рад этилган.
Юқоридаги ҳолатларга асосан Фориш туман ҳокимлиги томонидан 27.05.2024 йил куни Жиззах туманлараро маъмурий судига Давлат Кадастрлар палатаси Фориш туман бўлими мансабдор шахсларининг харакатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақида ариза берилиб, 03.07.2024 йил Жиззах туманлараро маъмурий суди томонидан, Давлат кадастрлари палатаси Фориш туман филиали мансабдор шахсларининг 2012 йил 13 августда 260-рақам билан Х.Эсонқулов кўчасида жойлашган фуқаро Б.Чўлиевага тегишли бўлган савдо дўконини давлат рўйхатидан ўтказганликда ифодаланган хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб ва кадастр ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топилсин мазмунида Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Фуқаро Б.Чўлиевага тегишли бўлган 2 та дўконларни бузилиши натижасида, 489,2 млн.сўм моддий зарарни Фориш туман ҳокимлигидан ундириш ҳақидаги даъвоси буйича бугунги кунда Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари буйича судлов хайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 11 март кунги Ажрими билан ФИБ Дўстлик туманлараро судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари буйича судлов хайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 17 ноябрдаги Ажримининг моддий зарар ва давлат божи ундиришга оид кисми узгартирилиб, Фориш тумани хокимлигидан Чулиева Болбуви фойдасига 141 218 679 сум моддий зарар ундиришлик белгиланган.
Бундан ташкари, Б.Чўлиевани “Фориш деҳқон” бозори ҳудудида жойлашган дўкони мавжудлиги ёки ким томонидан бузилганлиги туман ҳокимлигига маълум бўлмаган. (аслида мазкур дўкон бузилмаган, фақатгина дўкон эгаси томонидан томи очилиб қайта таъмирланиб ёпилган, фото ва “google” семкалари мавжуд).
Бундан ташкари, Жиззах вилоят прокуратураси томонидан Фориш тумани мансабдор шахсларига нисбатан булган жиноят ишини 19.06.2024 йил кунги ЖПКнинг 84-моддаси 5-банди 1-қисмига асосан тугатиш хакидаги карори юзасидан норози булиб карорни бекор килиш хакида бугунги кунда Жиззах вилояти прокурори номига қайта ариза берилганлигини билдирамиз.
Шулардан келиб чиққан ҳолда “Кун.уз” сайтида берилган видеолавҳа бирёқлама икки кишининг фикри асосида тайёрланган.
Ушбу видеолавҳаларни тайёрлашда фактлар, маълумотлар тўлиқ ўрганилиб, таҳлил қилинганда эди, халқимиз тўғри ва асосли маълумотларга эга бўлган бўларди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.