МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ТАРҒИБОТ ГУРУҲЛАРИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Фориш туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят бўлинмаси раҳбари Ҳусан Абдуниязов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фориш туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадиловлар туман марказига яқин худуддаги “Боғдон”, “Қўлба”, “Ўзбекистон”, Амир Темур номли, “Ойбек” номли, “Оқтепа” маҳаллалари тарғибот гуруҳлари аъзолари билан мулоқот ўтказишди.
Тадбирни туман ҳокими Икром Матиев кириш сўзи билан очди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят бўлинмаси раҳбари Ҳусан Абдуниязовлар сўзга чиқиб, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар мазмун моҳияти, аҳолининг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган асосий жиҳатлари ҳақида тушунчалар бердилар.
Шунингдек, тарғиботчиларга аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари жараёнида мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида ҳам мисоллар асосида батафсил маълумотлар бериш, конституциявий ислоҳотларда “инсон – жамият – давлат” деган тамойил илгари сурилгани, мамлакатимизда инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ҳар нарсадан устун эканлигини аҳолига кенг тушинтириш юзасидан тавсиялар берилди.
Худди шундай тарғиботчилар билан мулоқот туманнинг “Осмонсой”, “Сайёд”, “Нурак”, “Эгизбулоқ”, “Оқтом” маҳаллаларида ҳам бўлиб ўтди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.