ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНИБ, АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
Фориш тумани, 1-сектор худудидаги “Боғдон” маҳалласидаги Амир Темур номли марказий кўчадан ҳар куни қўшни Навоий, Бухоро вилоятларига, республикамизнинг турли худудларига юзлаб автомобиллар ўтиб қайтади. Ушбу автомобил йўлининг туман марказий шифохонаси тарафидаги қисми таъмирталаблиги боис аҳоли эътирозига сабаб бўлаётганди.
Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жамоаси томонидан айни кунда ушбу йўл таъмирланиб, “Қизилқум” маҳалласи чорраҳасигача бўлган қисмига асфальт қоплама ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур йўлнинг икки тарафида пиёдалар йўлаклари бунёд этилгани, тунги ёритгичлар ўрнатилгани ушбу худудда яшовчи аҳолига ва марказий шифохонага кириб-чиқиш ҳамда касб-ҳунар мактабида таҳсил олувчиларга қулайликлар яратилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.