Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АЁЛЛАР ТАДБИРКОРЛИГИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВР ТАЛАБИ

АЁЛЛАР ТАДБИРКОРЛИГИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВР ТАЛАБИ

18 апрель 2024 йил
154
0

Олий Мажлис жамоат фонди гранд лойиҳаси доирасида
Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, айниқса тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали оилалар фаровонлигини мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида бу борада қатъий чора-тадбирлар белгиланган. Президентимиз таъкидлаганидек, инсон қадрини улуғлаш, халқимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш асосий вазифадир.
Шу боис бугунги кунда юртимизда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш масаласи бўйича изчил ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтиш керак. Биламизки, бугун аёл нафақат меҳрибон она, балки жамиятнинг фаол иштирокчиси ва ташаббускори сифатида ҳам ўзини намоён этмоқда. Айниқса, юртимизнинг энг чекка тумани, энг чекка маҳалласида ҳам ўз бизнесини йўлга қўяётган аёлларнинг борлиги кишини қувонтиради. Энг муҳими, хотин-қизларнинг касб-ҳунарли, тадбиркор бўлишига кўмаклашиш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида.
Шу боис, сўнгги йилларда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Жумладан, туманда вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш масқадида 161 нафар хотин-қизлар қўллаб-қувватланиб, уларга 1 миллиард 384 миллион 200 минг сўм банк кредит маблағлари олиб берилди. 1450 нафар хотин-қизлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитилди.
Жорий йил мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланиши ҳам жамиятимизда тадбиркорликка бўлган интилиш учун кенг имкониятлар яратди. Айниқса, шу йил 9 мартдаги «Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори хотин-қизлар учун ўз иқтидор ва салоҳиятини тўла-тўкис рўёбга чиқаришни кафолатлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлди. Бинобарин, ушбу қарорда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан икки йиллик имтиёзли давр билан беш йиллик муддатга йиллик 14 фоиз ставкада жами 100 миллион А+Ш доллари эквиваленти миқдорида кредит ресурслари ажратилиши белгиланди. Бу шундан далолат берадики, эндиликда хотин-қизлар бирон-бир касб-ҳунар эгаси бўлиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши мумкин. Демак, уларнинг ҳам оилада, ҳам жамиятда фаоллиги янада ошади.
Савдо-саноат палатаси, АТ “Халқ банки”, «Бизнесни ривожалнтириш банки» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими яратилиши кўзда тутилгани аҳамиятли жиҳатлардан биридир. Бинобарин ушбу тизим орқали хотин-қизларга бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, маҳаллаларда уларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда тадбиркорлигини бошлаган хотин-қизларнинг маҳсулотларини сотишга амалий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнлари кузатиб борилади ва улар билан доимий мулоқотда бўлиши таъкидланади. Эътиборли томони, эндиликда юқоридаги банклар аввалгидек фақат имтиёзли кредитни бериш ва унинг банкка қайтиши билан чекланмасдан балки ажратилган сармоянинг натижадор бўлиши учун барча жараёнда масъул ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбарининг қарорида биринчи навбатда “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ишсиз хотин-қизлар эътиборга олиниши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Ушбу жараён тўлақонли ишлаши учун эса, албатта, аниқ режа ва таклифлар бўлиши мақсадга мувофиқ. Шу боис ҳужжатда ушбу масала юзасидан тегишли соҳа вакиллари ҳамда ҳокимликларга топшириқлар белгилаб берилди. Ўз навбатида, қарор ижросини таъминлашда тегишли масъуллар қаторида хотин-қизлар фаоллари ҳам жонбозлик кўратиши муҳим аҳамиятга эга.
Бир сўз билан айтганда Президентимизнинг мазкур қарори кўплаб хотин-қизларимиз ҳаётини янада яхшилаш баробарида оила даромади ошишига ҳамда оила фаровонлигининг барқарорлигига хизмат қилади ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, қолаверса жамиятда янада фаол ва ташаббускор бўлишини таъминлайди.

Рашид КАРИМОВ.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар