Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » КОНСТИТУЦИЯ ФАРОВОНЛИК УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

КОНСТИТУЦИЯ ФАРОВОНЛИК УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

01 апрель 2023 йил
179
0

Фориш тумани, 1-сектор ҳудудидаги “Боғдон” маҳалласида жойлашган 1-умумталим мактабида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбирида мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Одил Ботиров, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Дилфуза Сафарова, мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Шарофат Соипова ва умумтаълим мактаби тарих-ҳуқуқ фани ўқитувчиси Нилфар Рустамовалар сўзга чиқишиб, барчани Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, хусусан, аҳолининг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган асосий жиҳатлари ҳақида батафсил сўз юритдилар. Барча тадбир иштирокчиларини 2023 йил 30 апрел куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар