ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ МУСТАҲКАМ ҚОНУНИ
Фориш тумани АТ “Агробанк” туман филиалида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбирида Фориш туман Адлия бўлими бошлиғи Ойбек Йўлдошев, туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бегзод Туропов, жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди раиси Салим Ботиров, фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Эркин Умурзоқовлар сўзга чиқишиб, барчани Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, хусусан, аҳолининг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган асосий жиҳатлари ҳақида батафсил сўз юритдилар. Барча тадбир иштирокчиларини 2023 йил 30 апрел куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.