Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯСИГА БАҒИШЛАБ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯСИГА БАҒИШЛАБ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

01 апрель 2023 йил
111
0

Фориш тумани, 4-сектор ҳудудидаги “Осмонсой” маҳалласи ҳудудидаги Ана муна қишлоғида жойлашган 20-умумтаълим мактабида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбирида сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Элнора Умматова Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, соҳага доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидланди.
Тадбирда махалла раиси, махалла оқсоқоллари, махалла фаоллари, фаол ёшлар, референдумда биринчи овоз берувчилар, маҳалла хотин-қизлари иштирок этди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар