Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » КОРРУПЦИЯ – БУ ЖАМИЯТ ДУШМАНИ

КОРРУПЦИЯ – БУ ЖАМИЯТ ДУШМАНИ

11 сентябрь 2024 йил
44
0

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТ ФОНДИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛАГН ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА
Коррупция... ҳамма нарсанинг офати, ниятларни пайҳон қиладиган, орзуларни топтайдиган, адолат илдизига болта уриб, инсон қаддини букиб қўйишга қодир ички душман ҳисобланади.
Коррупция... инсон ақлини оздириб, нафсининг қулига ай-лантиришга қодир мўрт туйғу, ёлғонларда ялтираб кўринган сохта олтин, гуллаб турган ҳаёт рангини хиралаштирадиган, одамлар хавфсизлигига таҳдид солиб, уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа хунук ҳоди-саларнинг илдиз отиб кетишига шароит яратиб берадиган сохта иллат.
Коррупция аралашган жойда истеъдод чекиниб, бачканалик ўзини намоён эта бошлайди. Мағлубиятга мукофот тегиб, ютуқ ва малака ғолиблик майдонини тарк этади. Амал курсисига ўрнашиб олган субутсизлик сабаб ривожланиш жараёни чириш босқичига кўчади. Коррупция ва порахўрликнинг зарарли иллат-лари Ислом шариатида ҳам қаттиқ қораланади.
Порахўрлик қанчалик ёмон иллат эканини ҳамма яхши билади. Ҳаммадан ҳам бу ишнинг ёмонлигини мусулмон халқлари яхши тушунадилар. Чунки, бу иш улар учун нафақат бу дунёга, балки, охиратга ҳам тегишли масаладир. Аммо афсус, ҳамон кўплаб жамоаларда фуқаролар порахўрлик исканжасидан қутула олмаяпти. Порахўрлик сабаб, ҳақ ўрнини ноҳақлик, поклик ўрнини нопоклик, адолат ўрнини
эса зулмхиёнат эгаллаб олмоқда.
Назаримда бу офатлардан қутилишнинг ягона йўли ҳуқуқий саводхонлик. Яъни инсоният онгига порахўрликда пора берган ҳам олган ҳам бирдек қонун ва шариат олдида жавоб беришли-ги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари орқали сингдирилиши лозим бўлади.
Агар фарзандларимизга болалигидан тўғри тарбия берилиб, покни нопокдан, ҳалолни ҳаромдан фарқлашни ўргата олсак биз бу муаммога етарлича ечим топган бўламиз. Лекин биз бундай йўл тутиш ўрнига фарзандларимизнинг болалик чоғида яхши ўқиши ва одобли бўлишини унинг қўлига пул бериш йўли орқали қизиқтириб, керак бўлганда рағбатлантириб борамиз. Ваҳоланки айнан шунинг ўзи ҳам боланинг онгига коррупция элементларини сингдиришнинг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Демак, коррупцияга қарши курашиш биринчи навбатда оиладаги муҳит ва таълим-тарбиядан бошланади. Бу иллат орқали мамлакат иқтисодиётига ва жамият ривожига жиддий путур етади. БМТ таҳлилларига қараганда, айнан коррупция туфайли дунё иқтисодиёти ҳар йили 2,6 трлн доллар зарар кўради. Бу жаҳон ялпи маҳсулотининг тахминан 5 фоизини ташкил этади. Шунингдек, жаҳон бўйича пора сифатида тақдим қилинаётган маблағ 1,0 трлн. А+Ш доллар миқдорида бўлиб, бу гуманитар ёрдамлардан қарийб 10 баробар ортиқдир.
Шу сабабли, сўнг йилларда давлатимиз бошқарув тизимида, хусусан ижтимоий бошқарув соҳасида инсон омили йўқотилиб, ҳар бир соҳа рақамлаштирилмоқда ва бунинг оқибатида ижобий натижаларга эришилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, мамлакатимизда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда энг аввало жамиятда яшаётган фуқароларнинг онгида коррупцияга нисбатан муроса-сизлик муносабитини шакллантириш, бунинг учун кўпроқ тарғиботташвиқот ишларини таш-киллаштириш, ахолига ҳизмат кўрсатувчи ҳар бир соҳани рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш, ушбу иллат билан боғлиқ жиноий ҳолатлар учун жазо чорасини оғирлаштириш масалага ечим топа-диган энг асосий чора-тадбирлардан бири деб ҳисоблайман.

Ўткир МАҲАММАТОВ,
туман адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар