КОРРУПУЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ
Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
Коррупциянинг зарарли оқибатларини ёшлар онгига мактаб давриданоқ сингдириб бориш унга қарши курашда яхши самара беради.
Жиззах вилояти умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида иншолар танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Мазкур танловда Фориш тумани “Гараша” маҳалласида жойлашган 78-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Муслима Саидова 1-ўринни эгаллади ва танлов ғолиби бўлди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.