Фориш туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Рeспублика ишчи гуруҳ вакиллари ўрганиш ишларини олиб боришди
Фориш туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари, сектор ва маҳаллалардаги ташкилий ва амалий тадбирлар, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ва «маҳалла еттилиги» фаолиятини ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ўрганиш ишларини олиб боришди.
Республика ишчи гуруҳи раҳбари Фориш тумани Амир Темур номли маҳаллада бўлиб, «маҳалла еттилиги» фаолияти, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, маънавий-маърифий, маданий ишлар аҳволини ўрганиш мақсадида аҳоли хонадонларида бўлишди.
Улар муаммоларини атрофлича ўрганишди. Шу билан бирга аҳолининг томорқалардан самарали фойдаланиш борасидаги ишларини ҳам кўздан кечиришди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар ва қилиниши керак бўлган ишлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.