ФОРИШ ТУМАНИДА МАХАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Фориш туманида махаллабай ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича ўқув семинар ташкил этилди. Уқув семинарда Фориш туман хокими Икром Матиев иштирок этиб кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири, ишчи гуруҳ рахбари Холов Актам Хатамович томонидан “Маҳалла еттилиги” учун ўқув-семинар ўтказилди. Семинардан мақсади “еттилик тизими”нинг муҳим аҳамияти, мазкур фаолиятни ташкил этиш механизмлари, янги тизим самарасида аҳоли учун яратиладиган имкониятлар борасида билим ва кўникмалар бериш ҳамда ҳар бир масъулнинг маҳалладаги ўрни, асосий вазифа ва мажбуриятларини тушунтиришга қаратилди.
“Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирларни самарали ечиш бўйича савол-жавоблар амалга оширилди. Шунингдек, мазкур соҳада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича белгиланаётган вазифаларп хусусида тушунтиришлар берилди.
“Маҳалла еттилиги” фаолиятининг амалдаги ҳолати таҳлили хусусида гапирилди. “Маҳалла еттилиги”ни давлат органлари билан ҳамкорлиги, коллегиал қабул қилган қарорлар ижроси, миграция, аёллар ва ёшлар бандлиги, ер ажратиш масаласи, субсидия ва кредитлар ажратиш масаласида қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Фориш туман хокимлиги ахборот хизмати.