ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ИКРОМ СИНДАРОВИЧ МАТИЕВНИНГ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Қадрли дўстлар!
Сиз азизларни, Сизлар орқали барча халқимизни шарқона янги йил – Наврўз байрами билан табриклайман.
Мўътабар отахон ва онахонларимизга, мунис опа-сингилларимизга, шижоатли ёшларимизга ўзимни ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Ҳаммамиз орзиқиб ва соғиниб кутган янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин. Буюк Алишер Навоий бобомиз айтганидек, ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!
Бу йилги Наврўз умумхалқ байрами “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида нишонланмоқда.
Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Наврўзнинг фазилатлари ҳақида сўзлар экан, шундай деган эдилар: "Эл-юртимиздаги азиз инсонлар бир-бирларини қутлаб, дала ва қирлар, боғ ва майдонларда Наврўз байрамини шоду хуррамлик билан нишонламоқдалар. Дошқозонларда сумалаклар пишириб, дастурхонларга баҳор неъматларини тортиб, сайил-томошалар қилмоқдалар. Шу ёруғ кунларга етказгани учун шукроналар айтмоқда. Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз Наврўзнинг файзига янада файз қўшмоқда".
Қадрли юртдошлар!
Халқимиз неча асрлардан буён Наврўзни инсонийлик, меҳр-оқибатни мустаҳкамловчи, тўкинчилик байрами сифатида нишонлаб келмоқда.
Барчангизга маълумки, Наврўз – янги кун, янги фасл демакдир. Наврўз келиши билан деҳқон фермерларимиз улкан ниятлар билан янги меҳнат мавсумини бошлаб юбордилар. Фурсатдан фойдаланиб биз уларга йилимиз қутлуғ келсин, етиштирадиган ҳосилингиз мўл бўлсин деб тилак билдирамиз.
2024 йил давомида туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг хилма-хиллигини кўпайтириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқимиз дастурхонини тўлдириш асосий вазифамиз бўлиб қолади.
Аҳолининг мавжуд томорқаларидан самарали фойдаланиш ундан даромад манбаи яратиш мақсадида ҳар бир маҳаллага жойлардаги иқтисодий комплекс такилотлари жумладан, барча тижорат банклари, масьул ходимлари ҳудудларга бириктириб қўйилди. Улар ўзларига бириктирилган маҳаллаларда аҳоли томонидан томорқа ерларидан фойдаланиш даражасини аниқлаб, уларга ажратиладиган имтиёзли кредитлар, субсидиялар ҳисобига боғдорчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларда фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрадилар.
Аҳолини камбағалликдан чиқариш ёки оиладаги жон бошига даромадини ойига 1,5 млн.сўмдан ошириш мақсадида банклар томонидан соддалаштирилган тартибда гаровсиз кредит маблағлари ажратиш йўлга қўйилди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида жонажон юртимиз бугун ўз миллий тараққиётининг янги даврига қадам қўйди. Янги Ўзбекистоннинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди. Бугун «Халқ манфаати ҳамма нарсадан улуғ», «Инсон қадри учун», «Давлат – инсон учун» деган эзгу ғоя, амалий ишлар билан ўз тасдиғини топмоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан 2023 йил 21 декабрда қабул қилинган 402-сонли қарори ва 209-сонли фармонига асосан махаллани қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, махалла институтни жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини хал этишдаги фаолиятини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон махаллалари уюшмаси ташкил этилиб, унинг жойлардаги тузилмаларининг фаолияти йўлга қўйилди. Шунинг билан бир қаторда махаллада фаолият юритган бешлик тизими ўрнида еттилик тизими ташкил этилди. Натижада жойларда маҳалланинг халқ билан давлат ўртасида кўприк яратилди.
Маҳалла еттилиги томонидан маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш хамда уларни ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этилишини, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида ва самарали ечилишини, махаллада яшовчи хар бир фуқаро ва оиланинг турмуш фаровонлигини ва маҳаллаларни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида хар бир махалланинг “баланси” ва “йўл хариталари” шакиллантирилди.
Бу йилги Наврўз умумхалқ байрами Рамазон ойига тўғри келганлиги инобатга олиниб, муҳтарам Президентимизнинг 2024 йил 4 мартдаги “2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан, кексалар, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабарлар олиниб, хайр-саховат тадбирлари ташкил этилмоқда.
Наврўз ўзининг ўлмас руҳи, умуминсоний ғоялари билан башарият ҳаётидан тобора чуқур ўрин эгалламоқда. Барчамизга аёнки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарори билан 21 март – бутун дунёда «Халқаро Наврўз» куни сифатида кенг нишонланмоқда.
Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаб, дуосини олиш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар уюштириш, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз Наврўзнинг файзига-файз қўшмоқда.
Туманимизда ҳам Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси асосида бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу йил кўклам туманимиз бўйича яшил боғлар, яшил майдонлар ташкил этиш, йўл четлари, ариқ бўйларига жами 720 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишимиз лозим.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ушбу умуммиллий лойиҳада фаол иштирок этишга чақираман.
Азиз юртдошлар!
2024 йилда муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича туманда тўғридан тўғри 117 млн. доллорлик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади.
Жорий йил туманда 4907 нафар ишсизлар ва 2489 нафар меҳнат бозорига кириб келувчи ёшлар аниқланиб, ёшлар ва ишсиз фуқароларни иш ўринлари билан банд қилиш мақсадида 2024 йилда 8304 нафар иш ўринлари яратиш белгиланган.
2024 йилда жами саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида 38 та 4,005 млн. доллорлик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади ва ушбу лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 1050 та иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари хизмат кўрсатиш соҳасида 2221 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 4523 та, қурилиш соҳасида 510 та иш ўрни яратилиш режалаштирилган. Жорий йилда туманда 16 та саноат корхоналари ишга туширилиши белгиланган бўлиб, ушбу корхоналарнинг ишга туширилиши ва ҳудудларда аҳолига кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ҳисобига 510 та иш ўринлари яратилади.
Туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак» деган сўзларининг ҳаётдаги амалий ифодаси, сўз билан иш бирлигининг ёрқин намунасидир.
Азиз юртдошлар!
Бугун қутлуғ байрамни нишонлар эканмиз дунёда тинчлик ва хотиржамлик бўлишини, халқимиз тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини тилаймиз.
Кенг кўламли бунёдкорлик ишларини, халқимизнинг келажакка бўлган ишончини кўриб, осуда ҳаётимизнинг қадрига етишимиз, шукроналик ҳисси билан яшашимиз кераклигини яна бир бор англаймиз. Юртимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар кўклам, Наврўз каби ҳаётимизга, кўнглимизга илиқлик бахш этмоқда.
Азиз ва қадрли юртдошлар!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, бутун халқимизни Наврўз умумхалқ байрами билан яна бир бор табриклайман. Фасли навбаҳор ҳар бир оила, ҳар бир маҳаллага, элу юртимизга тинчлик ва фаровонлик, бахт-саодат олиб келсин! Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин! Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!