Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИ ҲОКИМИ ИКРОМ СИНДАРОВИЧ МАТИЕВНИНГ “НАВРЎЗ” УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АҲОЛИГА ЙЎЛЛАГАН Т А Б Р И ГИ

ФОРИШ ТУМАНИ ҲОКИМИ ИКРОМ СИНДАРОВИЧ МАТИЕВНИНГ “НАВРЎЗ” УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АҲОЛИГА ЙЎЛЛАГАН Т А Б Р И ГИ

19 март 2022 йил
235
0

Ассалому алайкум табаррук отахонлар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар, ака-укалар ва азиз ватандошларим!!

Ҳурматли меҳмонлар!

Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – Наврўзи олам кириб келмоқда.
Ана шу улуғ айём – шарқона янги йил билан каттаю кичик барча юртдошларимизни чин қалбимдан табриклайман.

Мамлакатимизда янги тараққиёт босқичи ўтган қисқа, лекин ҳар йили асрларга арзийдиган йиллар давомида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида улуғвор ўзгаришларга, юксалишга эришди. Жаҳонга танилди, дунё давлатлари ўртасида ўзининг муносиб ўрнини топди.
Айни шу кунларда Ўзбекистон халқи неча минг йиллик тарихга эга “Наврўз” завқи билан яшамоқда. Юртимиз узра кўклам, баҳор бутун мавжудоднинг уйғониш фасли “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган эзгу ғоя остида халқимизнинг аҳиллиги, бирлиги ҳамда юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, фаровон турмушимизга шукроналик руҳида зўр кўтаринкилик билан нишонланмоқда.
Ишончим комилки, халқимиз асрлар давомида катта шод хуррамлик билан нишонлаб келаётган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида тан олинган Наврўз - Янги Ўзбекистоннинг демократик қиёфаси, обрў-эътибори ва нуфузига ҳар томонлама муносиб.
Бу йилги Наврўз байрами барча қишлоқларимизда умумхалқ сайиллари тарзида ўтаётгани унга ўзгача файз ва шукуҳ бағишламоқда.
Наврўз руҳи ва фалсафаси “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилининг” ғоя ва мақсадлари билан ҳамоҳанг намоён бўлмоқда.
Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган. “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” каби халқимизга хос азалий одатларимиз Наврўзнинг файзига янада файз қўшмоқда.

ҚАДРЛИ ДЎСТЛАР!

Бугун фидойи деҳқон ва фермерларимиз катта орзу-умид билан янги мавсумни бошламоқдалар. Барчамиз уларни чин дилдан табриклаб, йилимиз қутлуғ келсин, ҳосилимиз мўл бўлсин, деб энг эзгу тилакларимизни билдирамиз.
Наврўзи олам Ватанимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари учун, бутун халқимиз учун энг суюкли байрамдир.
Бугун биз юртимизда мана шундай қутлуғ байрамни нишонлар эканмиз. Бутун дунёда тинчлик ва хотиржамлик бўлишини тилаймиз.

АЗИЗ ДЎСТЛАР !

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан туманда “Темир дафтари”,“Аёллар дафтари” ва “Ёш дафтар”лари шакллантирилди. “Темир дафтар”га киритилган 379 та оилаларга 784 млн сўм,“Аёллар дафтари”га киритилган 1050 нафар оилаларга 760 млн сўм ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 1125 нафар ёшларимизга 1 млрд 35 млн сўмлик ёрдамларнинг кўрсатилганлиги ҳам олиб борилаётган одилона сиёсатимизнинг ёрқин наъмунаси десам айни ҳақиқатни айтган бўламан.

АЗИЗ ДЎСТЛАР !

Ўтаётган ҳар бир йил мамлакатимиз қудратининг мустаҳкамланишига, жамиятимиз равнақига, халқимиз турмуш фаровонлигининг юксалишига хизмат қилаётганлигини кўриб, юрагимиздан ҳис этиб турибмиз.
Мамлакатимизнинг изчил тараққиёти, ҳар бир соҳа ва йўналиш, ҳар бир фуқаро тақдири доимий эътиборда. Инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар самаралари Фориш туманида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Туман аҳли саноат, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик, қишлоқ ҳўжалиги, қурилиш, ҳизмат кўрсатиш соҳаларида фидокорона меҳнат қилиб, иқтисодий-ижтимоий ривожланишига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ 2021 йилда жами 1618 та янги иш ўринлари яратилиб, дастур ижроси 106 фоизга бажарилди. Жорий йилда умумий қиймати 5 трлн 868 млрд 229 млн сўм бўлган 29 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва натижада 1209 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши натижасида бюджетга қўшимча 2 млрд 18 млн сўм пул маблағи келиб тушади.
Ўзингиз гувоҳ бўлаётганингиздек, туманимиз маркази Боғдон шаҳарчаси қиёфаси тамомила ўзгариб, аҳолининг ҳаёт даражаси юксалиб бораётир. 40 дан зиёд бир-биридан муҳташам замонавий иншоотлар қад кўтармоқда. Юзлаб янги-янги замонавий услубдаги уй-жойлар, қўшқаватли савдо ва маиший хизмат иншоотлари шаҳарчамиз кўркига кўрк бағишлаб, халқимизга хизмат қиляпти.
Амалга оширилаётган бу улкан ишлар Форишнинг бундан кейинги ривожини, келажак қиёфасини белгилаб бермоқда. Мамлакатимиз раҳбариятининг юксак эътибори ва амалий ёрдами билан рўй бераётган бу катта ўзгаришлар, яратувчанлик, ободончилик ва бунёдкорлик ишларидан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди.
Бугунги кунда Форишда изчиллик билан амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишларни Истиқлол туҳфаси, замонамиз шарофати, мамлакатимиз раҳбариятининг ғамхўрлиги деб биламиз ва бундан чексиз миннатдормиз.
Зеро, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, тинчликпарвар ва халқпарвар сиёсат, давлатимизнинг иқтисодий салоҳияти, куч-қудрати ва халқимизнинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги, меҳнатсеварлиги яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларининг ишончли кафолатидир.
Мен бугунги қутлуғ байрам арафасида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да фаровон турмушимиз, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик учун Аллоҳга шукроналар айтган ҳолда Сизларни, Сизлар орқали барча табаррук отахон ва онахонларни, мунис опа-сингилларимиз, суюкли фарзандларимиз, бутун халқимизни Наврўз умумхалқ байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва бунёдкорлик ишларингизда омад ва зафар ёр бўлишини тилайман!
Ўзингизни ва оилангизни эҳтиёт қилинг, бу билан ўзингизни, оилангизни, маҳаллангизни ва жамиятни асраган бўласиз!
Тинчлик ва осойишталигимизга кўз тегмасин! Юртимиз янада обод, юртбошимиз ҳамиша соғ-саломат бўлсинлар! Наврўз умумхалқ байрамингиз муборак бўлсин!

Эътиборингиз учун раҳмат!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар