Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » НОГИРОНЛИГИ БОР ВА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН ХАТНА ТЎЙЛАР

НОГИРОНЛИГИ БОР ВА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН ХАТНА ТЎЙЛАР

19 март 2022 йил
255
0

Фориш туман ҳокимлиги томонидан “Биллур” тантаналар мажмуасида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ногиронлиги бор ва кам таъминланган 25 нафар оилаларнинг фарзандлари учун хатна тўйи ўтказилди.
Фориш туманида истиқомат қилиб келаётган 25 нафар болажонлар учун бугун ўзгача кун бўлди. Уларнинг яқинлари даврасида хатна тўйлари тантана қилинди.
Эгнига зарбоб тўн кийиб, кулиб турган мурғак қалб эгалари ногиронлиги бўлган болажонлар, кам таъминланган оилалар фарзандларидир Уларнинг юзига табассум, қалбига меҳр улашиш ниятида Фориш туман ҳокими Икром Матиев бошчилигида байрам дастурхони ёзилиб, болалар учун манзур ширинликлар билан тўлдирилди.
Тадбирда туман ҳокими Икром Матиев тўй болаларни, уларнинг ота-оналарини ва тадбир иштирокчиларини Наврўзи олам билан табриклади.
Фориш туман маданият маркази санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва жозибадор рақслар даврага файз киритди. Болажонлар, уларнинг ота-оналари, яқинлари дилбар куй-наволарга рақсга тушдилар.
Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда эмас. Нуроний отахон-онахонлар томонидан униб-ўсишлари, келгусида давлатимиз, оиласи учун эзгу амалларни бажаришлари тиланиб, дуо қилинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

МЕҲР-САХОВАТ КЎРСАТИЛДИ
18 март 2022, Пятница
МЕҲР-САХОВАТ КЎРСАТИЛДИ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар