ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАР
Жиззахда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ҳокимликлар, бошқарма ҳамда ташкилотларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этишди.
Тадбирни Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Тошкент давлат юридик университети тажрибали ҳуқуқшунос экспертлар гуруҳи томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган конституциявий нормаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича вазифалар ёритиб берилди.
ZOOM орқали бўлиб ўтган мазкур ўқув-семинарида Фориш туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокимлиги масъуллари, тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳам онлайн иштирок этишди.
Таъкидландики, барча соҳаларда инсон қадрини том маънода юксалтириш, давлат ва жамият ҳаётини “инсон-жамият–давлат” деган тизимга асосланган ҳолда бошқариш механизмини янада ривожлантириш, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизими соҳасидаги ислоҳотлар тушунтирилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тавсия этамиз:


