ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Фориш тумани адлия бўлими ҳамда туман оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сон “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда тумандаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Тарғибот тадбирида Фориш туман адлия бўлими бошлиғи Ойбек Йўлдошев ва туман адлия бўлими маслаҳатчиси Бегзод Туроповлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси, унда белгиланган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари моддама-модда тушунтириб беришди.
Тадбирда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида янгиланган Конституцияни хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тавсия этамиз:


