ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ
Фориш туман Адлия бўлими томонидан Фориш туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинарда туман адлия бўлими маслаҳатчиси Бегзод Туропов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган конституциявий нормалар, уларни ижросини таъминлаш бўйича туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари олдида турган вазифаларга тўхталди.
Шунингдек, барча соҳаларда инсон қадрини том маънода юксалтириш, давлат ва жамият ҳаётини “Инсон – жамият – давлат” деган тизимга асосланган ҳолда ташкил этиш ҳақида ҳам батафсил сўз юритилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

15 сентябрь 2023, Пятница
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАР

06 июнь 2023, Вторник
ФОРИШ ТУМАНИДА ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ АҲОЛИ ЎРТАСИДА КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА
Изоҳлар (0)