Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МУҲИМ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМАСИ

МУҲИМ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМАСИ

09 август 2023 йил
77
0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова раислигида ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда Фориш туман оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассислари, тумандаги барча маҳалла хотин-қизлар фаоллари онлайн иштирок этишди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-241-сон қарори ва “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот – ташвиқот ишлари, ва “Соғлом оила – соғлом турмуш тарзи” тамойили асосида соғлом оилани шакллантириш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги масалалар қараб чиқилди.
Шунингдек, хорижда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон қонун ижросини таъминлашда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг вазифалари ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама этилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар