Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

26 июнь 2023 йил
52
0

Фориш туманида маҳаллаларда фаолият юритаётган маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Фориш туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинарда Фориш туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Элнора Умматова, туман Адлия бўлими бошлиғи Ойбек Юлдашев, туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бегзод Туроповлар сўзга чиқишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1-мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81 сон Фармонига асосан маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг вазифалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–838-сонли Қонунидаги ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг 2023 йил 7 июндаги № 06/1-1692-сонли хатига асосан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг иш жараёни хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ечимини топиш, мурожаатларни тегишли тартибда “murojaat.gov.uz” ягона онлайн платформа орқали ишлашни сифатли йўлга қўйиш ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сонли "Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87 сонли Фармонига биноан хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар ва имкониятлар хақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Ўқув-семинар сўнгида маҳалла фуқаролари йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича тегишли жавоблар олишди.
Сабоҳат ҚЎНАРОВА,
Фориш тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар