ФОРИШ ТУМАНИНИНГ ЭНГ УЗОҚ МАҲАЛЛАЛАРИДА ҲАМ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Фориш тумани 2-сектор ҳудудидаги “Илонли” маҳалласи туманнинг энг чекка маҳаллаларидан бири ҳисобланади. “Илонли” маҳалласи ҳудудидаги Яккатол қишлоғи тоғ ичида жойлашган қишлоққа олиб борувчи тупроқ йўлнинг таъмирланмагани, айниқса йилнинг ёғингарчилик мавсумларида қишлоққа бориш янада қийинлашаётгани аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётганди.
Фориш туман ҳокимлиги ва 2-сектор раҳбарияти аҳолини ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган қишлоққа олиб борувчи йўлни кенгайтириш ва қум-шағал тўкиб текислаш ташаббусини илгари сурди. Айни кунда Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан Яккатол қишлоғига олиб борувчи йўлни кенгайтириш, қум-шағал тўкиб текислаш ишларини олиб бормоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.