Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

12 июнь 2023 йил
129
0

Фориш туманида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулай яшаш шароитларини яратиш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда.
Айни кунда туманнинг 3-сектор худудидаги Ғўроб қишлоғида аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш борасида қишлоққа олиб борувчи йўл кенгайтирилиб, қум-шағал тўкиб текисланмоқда.
Шунингдек, туманнинг 3-сектор худудидаги Ойбек номли маҳалланинг Зафаробод-1 кўчасини ҳам кенгайтириш, қум-шағал тўкиб текислаш ишлари олиб бориляпти. Бу ишларни амалга ошириш учун Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси ишчи-хизматчилари ва техника воситалари сафарбар этилган.
Шунингдек, Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жамоаси аъзолари умумфойдаланадиган йўлларда ҳам таъмирлаш, йўл четларини тозалаш ишларини амалга оширишмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар