Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МАҲАЛЛАДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

МАҲАЛЛАДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

14 июнь 2023 йил
132
0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Қўлба” маҳалласи инфратузилмасини яхшилаш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш ва муносиб турмуш шароитини яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, маҳалланинг ички йўлларини кенгайтириш ва йўллар равонлигини таъминлаш борасида Фориш туман ҳокимлиги ташаббуси билан тизимли ишлар олиб бориляпти.
“Қўлба” маҳалласида айни кунда 890 та хонадонда 4085 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолини йўл бўйича қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш мақсадида маҳалланинг Ёмбулоқ, Қўлба, Михин қишлоқларидаги жами 12 киломтер ички йўлларни кенгайтириш, қум-шағал тўкиб текислаш ишлари бошлаб юборилган. Бугунги кунда маҳаллада ушбу ички йўлларни кенгайтириш, қум-шағал тўкиб текислаш ишлари Фориш туман ободонлаштириш бошқармаси ва Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар