РЎЗАДОРЛАР УЧУН ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ
Фориш туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан туманнинг 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳаллада истиқомат қилувчи, боқувчисини йўқотган Лайло Абдулхамидова хонадонида ифторлик дастурхони ёзилди.
Унда туман сектор раҳбарлари, имом хотиблар ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар аъзолари иштирок этди.
Ифторликда ўтганларнинг хотираси ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди. Ифторлик жараёнида Фориш туман бош имом хотиби Рустам Нишонов инсонлар ўртасида меҳр-оқибатни, инсонийликни, фарзандлар тарбияси ва илм эгаллаш, бу борада ота-она масъулиятига бағишланган маърузалар қилди.
Ифторликда иштирок этганлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга барака, деҳқончилигимизга мўл ҳосил тилаб дуо қилишди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.