АЁЛЛАР ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов ва Жиззах вилоят ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустановлар Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Ойбек” номли маҳаллада яшовчи меҳнат фахрийлари Гулчеҳра Равшанова ва Самара Бурхоновалар хонадонида бўлишиб, улар билан суҳбатлашди, суҳбат мавзуси Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси, унда хотин-қизларга берилаётган имкониятлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида борди.
Шундан сўнг “Ойбек” номли маҳалланинг Анҳорли кўчасида яшовчи меҳнат фахрийси Гулчеҳра Равшанова хонадонида Рамазон ойи муносабати билан хотин-қизлар учун ифторлик ташкил этилди. Қуръон тиловат қилиниб,ўтганлар ёди хотирланди.
Кайвони онахонларимиз юртга тинчлик, элга омонлик тилаб дуога қўл очдилар.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.