ФОРИШ ТУМАНИДА МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Ифторлик – савоби улуғ амал. Бугунги муқаддас Рамазон кунларида ўзини мусулмонман деган киши борки саховат кўрсатиш, инсонпарварлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби олижаноб туйғуларга асосланган ислом дини мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, қўни-қўшни маҳалладошлари холидан хабар олишга, эҳтиёжмандларга мурувват қўлини чўзишга, бир-бирига ўзаро меҳр-оқибат кўрсатишга ошиқмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги томонидан туманнинг 1-сектор ҳудудидаги “Боғдон” маҳалласида истиқомат қилаётган боқувчисини йўқотган Валибоева Дилбар хонадонида ифторлик дастурхони ёзилди ва ўтганларнинг руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.
Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўтказилган ифторликда Фориш туман ҳокими Икром Матиев, тумандаги сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Бундай саховат тадбирлари тумандаги барча маҳаллаларда давом этяпти.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.