ФОРИШ ТУМАНИДА ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪРИФИЙ-БАДИИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги "Боғдон" маҳалласида жойлашган туман маданият марказида Фориш туман тиббиёт бирлашмасида ишловчи тиббиёт ходимлари иштирокида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбирида Фориш туман Адлия бўлими мутахассиси Бегзод Туропов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституцияси, унга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида батафсил сўз юритди.
Шунингдек, тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Адиба Жабборова сўзга чиқиб, конституциявий ислоҳотларда “Инсон – жамият - давлат” деган тамойил илгари сурилгани, мамлакатимизда инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ҳар нарсадан устун эканлигини қайд этди.
Тадбирда туман маданият маркази санъаткорлари томонидан ижро этилган Ватан, она, баҳор, севги ва муҳаббатни мадҳ этувчи дилтортар куй-қўшиқ ва рақслар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.