ФОРИШ ТУМАНИ “ОҚТЕПА” МАҲАЛЛАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ
Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Оқтепа” маҳалласида жойлашган 30-умумтаълим мактабида “Референдум: унинг ташкилий ҳуқуқий асослари ва асосий босқичлари” ҳамда “Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти тўғрисида” маҳалла аҳолиси ва умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда давомида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Собир Ваққосов сўзга чиқиб, Янгиланаётган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегияси, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ишончли кафолати бўлиб хизмат қилишини таъкидлади ҳамда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
28 март 2023, Вторник
ФОРИШ ТУМАНИДА ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯГА БАҒИШЛАНГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Изоҳлар (0)