СЕКТОР БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги "Қўлба" маҳалласида жойлашган 12-умумтаълим мактабида маҳаллаларда маданият ва санъатни тарғиб қилиш мақсадида анъанавий ижрочилик, опера, бахшичилик ва эстрада йўналишларида “Бўзатов Фест” “Ёшлар овози” кўрик-танловининг маҳалла босқичи бўлиб ўтди. Тнловда 15 нафар ўқувчилар ўз йўналишлари бўйича фаол иштирок этдилар.
Танловда эстрада ижрочилигида М.Жумабеков 1-ўринни, Б.Кенгашбекова 2-ўринни эгаллаб, сектор босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)