“ЁШЛАР ОВОЗИ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ МАҲАЛЛА БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги "Амур Темур" маҳалласида жойлашган 5-умумтаълим мактабида маҳаллаларда маданият ва санъатни тарғиб қилиш мақсадида анъанавий ижрочилик, опера, бахшичилик ва эстрада йўналишларида “Бўзатов Фест” “Ёшлар овози” кўрик-танловининг маҳалла босқичи бўлиб ўтди. Танловда 15 нафар ўқувчилар ўз йўналишлари бўйича фаол иштирок этдилар.
Танловда эстрада ижрочилигида Ж.Хайруллаева, Ш.Сорабеков, М.Муҳиддинов, Қ.Йўлчиев ҳамда анъанавий ҳонандалик йўналиши бўйича Ф.Аҳмедова 1-ўринни эгаллаб, сектор босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Тадбирда 120 нафарга яқин томошабинлар қатнашди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)