Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » «Форишга саёҳат қил» туризм акцияси ўтказилди

«Форишга саёҳат қил» туризм акцияси ўтказилди

10 июль 2024 йил
233
0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги «Дўстлик» маҳалласидаги Мажрум қишлоғида Фориш туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Университети ҳамкорлигида «Форишга саёҳат қил» туризм акцияси ташкил этилди.

Акция доирасида «Туризм истиқболлари ёшлар нигоҳида» мавзусида илмий-амалий анжуман ва «Фориш – Нурота – Мажрум» туристик объектларида меҳмонхона сервис ва гастротуризмнинг долзарб масалалари мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур акцияга Фориш туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, туризм билан шуғулланиш истагида бўлган тадбиркорлар иштирок этишди.

Илмий амалий анжуманда техника фанлари доктори Равшан Мусурмонов, тарих фанлари доктори, профессор Акбар Бобобеков, Аваз Эрматов, Жиззах вилоят туризм бошқармаси бўлим бошлиғи Фаёз Қўшоқовлар сўзга чиқишиб, Фориш туманининг туризм имкониятлари ҳақида ўз таклиф мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир давомида иштирокчилар Мажрум қишлоғидаги экотуризм ихлосмандларига хизмат кўрсатувчи меҳмон уйлари фаолияти билан танишишди.

Тадбирда Фориш туман 30-сон маданият маркази қошида ташкил этилган «Боғдон» фольклор этнографик халқ ансамбли қатнашчилари томонидан Фориш тумани тарихи, урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи куй-қўшиқлар, лапарлар, айтишувлар, халқ оғзаки ижодидан намуналар ва рақслар ижро этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар