Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ТУМАННИНГ ЭНГ ЧЕККА МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ТУМАННИНГ ЭНГ ЧЕККА МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

29 сентябрь 2023 йил
53
0

Фориш тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Икром Матиев 1-сектор ҳудудидаги “Дўстлик” маҳалласидаги Отақўрғон қишлоғида жойлашган 31-умумтаълим мактабида маҳалла ёшлари ва аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари ҳам иштирок этди. Дастлаб йиғилганлар ҳузурида туман ҳокими сўзга чиқиб, бугунги кунда туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг бирма-бир ёшлар ва аҳоли муаммолари тингланди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси таъминоти, ичимлик сув, суюлтирилган таъминоти, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалалар бўйича мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этиш чоралари изланди.

Қабулда аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча муддат ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб ижроси назоратга олинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар