Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МУАММОЛАР АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

МУАММОЛАР АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

09 август 2023 йил
96
0

Фориш туман ҳокими Икром Матиев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қаҳрамон Назаровлар 3-сектор ҳудудидаги “Эгизбулоқ” маҳалласи аҳолиси муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан ичимлик сув таъминоти, контракт тўловлар, даволанишда кўмаклашиш, кредит олиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди.
Сайёр қабулда аҳоли томонидан билдирилган муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, муддат ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли ташкилот раҳбарларига топширилди.

Сайёр қабул якунлангач туман ҳокими Икром Матиев ва сектор раҳбари Қаҳрамон Назаров фуқаронинг мурожаатига асосан унинг хонадонига ташриф буюришиб, яшаш ҳолатини ўрганишди. Уй-жойни таъмирлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар