Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРГА ИЖАРА ҲАҚИНИ ТЎЛАШ УЧУН ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ?

"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРГА ИЖАРА ҲАҚИНИ ТЎЛАШ УЧУН ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ?

03 июль 2023 йил
124
0

"Ёшлар дафтари"га киритилган шахсларга қонунчиликка кўра бир қатор имтиёзлар берилган.
Жумладан имтиёзлар яшаётган уйининг ижара тўловини тўлашда ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган биносининг ижара ҳақини тўлашда қўлланади.
Бу имтиёзлар қуйидаги кўринишда бўлади:
1. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган ёш фуқарога бизнесини юритаётган биноси (нотурар жой)нинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, (БҲМнинг 25 бараваригача бўлган қисми) тўлаб берилади.
2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга яшаётган хонадонининг ижара тўлови учун субсидия ажратилади. Бу компенсация 12 ойгача ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан (990 000 сўм) ошмаган миқдорда берилади.
Фақат бунда бир қатор талаблар бор:
• Яъни эр-хотиннинг ҳар иккиси ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) бўлиши;
• мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган, илгари мақсадли дастурлар доирасида имтиёзли ипотека кредитлари орқали квартира ёки якка тартибдаги уй-жойлар олмаган;
• ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ёки уй-жойлар таъминоти билан боғлиқ бошқа имтиёзлардан фойдаланмаган;
• ҳар иккиси ёки бири "Ёшлар дафтари"га киритилган бўлиши керак.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар