Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » КАРАНТИН САБАБ ТАЙИНЛАНИШИ КЕЧИККАН ПЕНСИЯЛАР ТЎЛИҚ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

КАРАНТИН САБАБ ТАЙИНЛАНИШИ КЕЧИККАН ПЕНСИЯЛАР ТЎЛИҚ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

05 апрель 2022 йил
544
0

Пенсияга бўлган ҳуқуқи карантин даврида (амал қилган вақтда) пайдо бўлган, бироқ чекловлар сабабли тегишли ташкилотга мурожаат қила олмаган фуқароларга ўтган даврлар учун ҳам маблағ тўлиқ тўлаб берилади.
Ўзбекистонда карантин эълон қилинган муддатдан эътиборан (2020 йил 24 март) муайян сабабларга кўра ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўз вақтида мурожаат қилолмаган фуқароларга ўтган даврлар учун ҳам маблағ тўлиқ тўлаб берилади.
Хусусан, фуқаро (эркак) 2020 йил 1 май куни 60 ёшга тўлди. Бироқ турли сабаблар туфайли пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасига ўз вақтида мурожаат қила олмади ҳамда 2022 йил январь ойида (яъни 20 ойдан кейин) ушбу масала юзасидан мурожаат қилишга имкон топди. Бунда ушбу фуқарога 2020 йил 1 майдан пенсия тайинланиб, унга 2020 май – 2022 йил январь ойлари (20 ой) учун пенсияси бир йўла берилади ҳамда келгусида ҳар ойлик пенсияси тўланади.

Ёрқин НУРҚУЛОВ,
Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар