Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТИ ВА ЖАЗО ЧОРАЛАРИ

ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТИ ВА ЖАЗО ЧОРАЛАРИ

20 июнь 2023 йил
140
0

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас
Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади. Бордию жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкининг олинаётганлигини кўрган бўлсада, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғрилик деб тавсифлаш лозимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-тарож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”га Қарорининг 1-бандида белгилаб ўтилган.
Афсуски ҳозирги кунда кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан ўғрилик жинояти учраб турибди. Бунга бир мисол сифатида 2022 йил 13 май куни жиноят ишлари бўйича Фориш туман судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган Хасанбой Каримовга (судланувчиларнинг исми шарифлари ўзгартирилган) нисбатан бўлган жиноят иши мазмунан кўриб чиқилди. Судланувчи Х.Каримов муқаддам судланган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна ўғирлик жиноятига қўл урди. Натижада суд ҳукми билан судланувчига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва у ўзига илгари берилган имкониятлардан оқилона фойдаланмаганлиги оқибатида Х.Каримов қарамоғидаги ёш фарзандлари ва оиласидан ажралган ҳолда ҳаётини бир муддат панжара орқасида ўтказадиган бўлди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ёшларимиз бугунги кунда яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб давлат ва жамият тараққиёти йўлида муносиб ҳиссаларини қўшишини истар эдик.
Салим БОТИРОВ,
Жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг раиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар