Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АЛИМЕНТ ТЎЛАМАГАН ОТАЛАРГА ЖАЗО ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

АЛИМЕНТ ТЎЛАМАГАН ОТАЛАРГА ЖАЗО ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

08 июнь 2023 йил
156
0

Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 122-моддасида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жаобгарлик белгиланган.
Унга кўра, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади деб белгилаб қўйилган.
Жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди томонидан 2023 йилнинг дастлабки беш ойи давомида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 4-моддаси) билан боғлиқ 17 нафар шахсга 17 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди. Ушбу барча 17 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилди. Шунингдек, шу давр мобайнида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун дастлаб Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 4-моддаси билан ҳуқуқбузарлик содир этган 5 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддаси билан 5 та жиноят иши кўрилди. Суд ҳукми билан 4 нафар шахсга 4 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш жозоси тайинланди. 1 та жиноят иши бўйича тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят иши тугатилган.

Салим БОТИРОВ,
жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди раиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ОДАМ САВДОСИ – АСР МУАММОСИ
30 ноябрь 2022, Среда
ОДАМ САВДОСИ – АСР МУАММОСИ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар