МАҲАЛЛАДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР КЕЛИШИБ ОЛИНДИ
Фориш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари сектор ҳудуддаги маҳаллалардан бири ҳисобланган "Учқулоч" маҳалласи маъмурий биносида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори билан маҳаллада амалга ошириладиган ва оширилаётган ишлар юзасидан суҳбат ўтказди.
Сектор раҳбари суҳбат давомида аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб хонадонбай ўрганиш ва уларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш, маҳалладаги кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган оилаларни доимий қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги мавжуд ишсизларнинг бандлигини уларга субсидия, кредит бериш, томорқадан унумли фойдаланиш орқали таъминлаш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтдилар.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.