Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » СЕКТОР РАҲБАРИ МАҲАЛЛА МУТАСАДДИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

СЕКТОР РАҲБАРИ МАҲАЛЛА МУТАСАДДИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

12 апрель 2023 йил
198
0

Фориш туман 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи Санжар Ҳафизов 4-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан бири "Қизилқум" маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли билан маҳаллада жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, бу борда нималарга эътибор қаратиш юзасидан батафсил суҳбатлашди.
Сектор раҳбари суҳбат давомида аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб хонадонбай ўрганиш ва уларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш, маҳалладаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритиш, маҳалладаги мавжуд ишсизларнинг бандлигини уларга субсидия, кредит бериш, томорқадан унумли фойдаланиш орқали таъминлаш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар