Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН “БОҒДОН” МАҲАЛЛАСИДА ҲАМ АҲОЛИ КАЙФИЯТИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ҲОЛАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

ФОРИШ ТУМАН “БОҒДОН” МАҲАЛЛАСИДА ҲАМ АҲОЛИ КАЙФИЯТИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ҲОЛАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

17 июнь 2023 йил
95
0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Боғдон” маҳалласида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни кенгайтириш, таъмирлаш, йўл четларида пиёдалар йўлаклари бунёд этиш ва йўл четларига ариқлар ётқизиш ишлари олиб бориляпти.
Айни кунда “Боғдон” маҳалласида Фориш туман ободонлаштириш бошқармаси ва туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан маҳалла ҳудудидаги “Боғдон” ва Файзобод кўчаларини бир-бири билан туташтирувчи ички йўлни кенгайтириш, қум-шағал тўкиб текислаш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла аҳли амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан мамнун.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар