Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ҚАБУЛ ЖАРАЁНИДА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ҚАБУЛ ЖАРАЁНИДА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

16 июнь 2023 йил
94
0

Фориш тумани ҳокими Икром Матиев ўзининг навбатдаги аҳоли қабулини ўтказди. Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.
Ўтказилган қабулда фуқаролар уй-жой, субсидия олиш, кредит, бандлик, даволаниш, сув, йўл таъмири, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Қабул давомида фуқароларнинг 16 та мурожаати тингланиб, уларнинг 12 таси тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари томонидан жойида қаноатлантирилди. Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган 4 та мурожаатлар тегишли ташкилотларга кўриб чиқиш ва ижро этиш учун топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар