АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ЕЧИМ ТОПМОҚДА
Фориш туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари томонидан ҳар ҳафта аҳоли қабуллари ўтказилиб, унда аҳоли муаммолари тингланмоқда ва уларни тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирокида ҳал этиш йўллари изланмоқда.
Туман ҳокими Икром Матиев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фориш туман Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадилов билан биргаликда аҳоли муаммоларини эшитиш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги аҳоли қабулини ўтказишди.
Қабул самимий мулоқот тарзида кечди. Унда аҳоли томонидан 30 та муаммоли масалалар ўртага ташланди. Қабул давомида тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамкорлигида ушбу мурожаатларнинг ҳал этиш чоралари изланди. Ушбу мурожаатларнинг 24 таси тегишли ташкилотлар томонидан жойида ҳал этилди. Ўрганиш ва муддат талаб этадиган 6 та мурожаат тегишли ташкилот раҳбарларига топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.