Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

14 июнь 2023 йил
153
0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Қўлба” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган “Фориш агро нурафшон” масъулияти чекланган жамиятида 200 гектар ерда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш ҳамда чорва озуқаси етиштириш учун ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилмоқда.
Халқимизда “Дарё бўйида турган бўлсанг ҳам бир томчи сувни исроф қилма” деган ибратли гап бор. Дарҳақиқат, бугунги кунда сув танқислиги билан боғлиқ вазият нафақат Ўзбекистон ёки минтақамизга тегишли ҳолат эмас, балки глобал муаммога айланиб бормоқда.
Сув ресурслари тежаш, ундан мақсадли ва самарали фойдланишда сув тежовчи технологияларни амалиётга кенг жорий этиш алоҳида аҳамиятга эгадир.
Масъулияти чекланган жамияти аъзолари айни кунда ёмғирлатиб суғориш воситалари йиғиш ва тезроқ ишга тушириш чораларини кўрмоқдалар. Ана шу восита ёрдамида 200 гектар ерда тўйимли чорва озуқаси бўлган беда етиштирилади.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар