Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР КЕНГ ТАДБИҚ ЭТИЛМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР КЕНГ ТАДБИҚ ЭТИЛМОҚДА

12 июнь 2023 йил
106
0

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, юртимизда сўнгги 15 йилда ёғингарчилик миқдори 25 фоизга қисқарди.

Ўз навбатида, дарё ва сойлар, ер ости сувларининг асосий тўйиниш манбаи ҳисобланган ушбу табиат ҳодисаси туфайли сув тақчиллиги ортиб боряпти. 2023 йил вегетация даврида мутахассислар сув ресурслари ҳажми кўп йиллик меъёрга нисбатан Сирдарё ҳавзасида 10-15 фоиз, Амударё ҳавзасида эса 15-20 фоиз кам бўлишини қайд этишмоқда.
Сув танқислиги билан боғлиқ вазият фақат Ўзбекистон ёки минтақамизга тегишли ҳолат эмас, балки глобал муаммодир. Кўлами шу даражадаки, дунё экспертлари сув келажакда ҳозирги нефть маҳсулотлари каби, ҳатто ундан ҳам қиммат ресурсга айланишини тахмин қилишяпти.
Сув танқислиги муаммосини ечимининг бирдан бир усули қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва мавжуд сувдан тежаб-тергаб фойдаланишдан иборат.
Фориш туманида сув ресурсларини тежаш, ундан мақсадли ва самарали фойдаланиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Фермер, деҳқон хўжаликлари экинзорларга томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари кенг жорий этиляпти.
Фориш тумани “Меҳнатобод” маҳалласи худудида фаолият кўрсатаётган Камол Холматов раҳбарлик қилаётган “Буюк жавохир тимсоли” фермер хўжалигида жорий йил кўкламда 70 гектар ерга ҳосилдор бодом кўчатлари экилган эди. Фермер хўжалиги аъзолари 70 гектар ерга экилган бодом кўчатларини суғориш мақсадида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишди. Кўчатлар қатор ораларига турли сабзавот экинлари ҳам экилган. Айни кунда фермер хўжалиги аъзолари экинларни томчилатиб суғориш технологиси орқали суғоришмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар